Аёллар тадбиркорлиги — оила фаровонлиги ва бандликни таъминлаш омили
2026-10-16 10:10:00 / Янгиликлар

Ана шундай ташаббускор ва тадбиркор аёллардан бири Бухоро шаҳридаги «Ҳавзи-нав» маҳалла фуқаролар йиғини, Беруний кўчаси, 10/12-уйда истиқомат қилувчи Маърифатдир Ҳикматова.
Маърифат Ҳикматовага тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ривожлантириш мақсадида 33 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилиб, ўз бизнесини йўлга қўйиши учун амалий кўмак кўрсатилди. Ушбу молиявий кўмакдан самарали фойдаланган тадбиркор аёл бугунги кунда пишириқчилик ва турли хил салатлар тайёрлаш йўналишида ўз фаолиятини муваффақиятли олиб бормоқда.
Эътиборлиси, Маърифат Ҳикматова нафақат ўз оиласи учун барқарор даромад манбаини яратишга эришди, балки тўрт нафар ишсиз фуқаронинг бандлигини таъминлаб, уларнинг ҳам даромад топишига имконият яратди. Бу эса хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш нафақат бир оиланинг фаровонлигига, балки аҳоли бандлигини ошириш ва маҳаллада иқтисодий фаолликни кучайтиришга ҳам хизмат қилишининг ёрқин намунасидир.
Маърифат Ҳикматова билан суҳбат давомида у ўзига ва у каби хотин-қизларга кўрсатилаётган эътибор ва кўмакдан мамнунлигини таъкидлади:
«Мен ва мен каби аёлларга кўрсатилаётган эътибор ва амалий ёрдамдан беҳад хурсандман. Ана шу имкониятлар туфайли ўз қобилиятим ва тадбиркорлик салоҳиятимни рўёбга чиқаришга эришдим. Энг муҳими, ҳалол меҳнат қилиб, даромад топиш, оиламга ёрдам бериш ва хонадонимизнинг турмуш шароитини яхшилаш имкониятига эга бўлдим, — дейди Маърифат Ҳикматова.
Дарҳақиқат, Маърифат Ҳикматова каби ташаббускор аёллар мисолида хотин-қизларнинг тадбиркорлик салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларнинг иқтисодий мустақиллигини мустаҳкамлаш ва оилалар фаровонлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларнинг ҳаётий аҳамиятини кўриш мумкин.







