Бухоро шаҳрида асосий фан олимпиадаларига старт берилди
2026-10-15 11:35:00 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 15–27-октябр кунлари Бухоро шаҳрида 2026/2027-ўқув йили учун асосий фан олимпиадаларининг шаҳар босқичи ўтказилмоқда.

Мазкур олимпиадалар 13 та асосий фан бўйича 3 сменада ташкил этилиб, жами 2 046 нафар ўқувчи ўз билим ва салоҳиятини намоён этиши кутилмоқда.
Бугун, 12-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида (ИДУМ) география фанидан олимпиаданинг шаҳар босқичига старт берилди.
Тадбирда Бухоро шаҳар ҳокими ўринбосари Феруз Ҳамроев иштирок этиб, билимлар беллашувига киришган ўқувчилар билан учрашди ҳамда уларга омад ва муваффақиятлар тилади.
Шаҳар босқичи иқтидорли ёшларнинг билимини синовдан ўтказиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини юзага чиқариш ва келажакдаги ютуқларига мустаҳкам замин яратишга хизмат қилади.









