Оилавий тадбиркорлик — аҳоли бандлигини таъминлашнинг муҳим омили
2026-10-12 12:10:00 / Янгиликлар

Жумладан, “Ҳавзи-нав” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида, Аҳмад Борбанд кўчаси, 29-уйда истиқомат қилувчи Нодирабегим Эргашева хонадон шароитида пишириқчилик фаолиятини йўлга қўйиб, оиласи учун қўшимча даромад манбасини яратган эди.
Фаолиятга бўлган талаб ва буюртмаларнинг ортиб бориши Нодирабегимдан ишлаб чиқариш ҳажмини кенгайтириш ва зарур жиҳозлар базасини мустаҳкамлашни тақозо этди. Шу мақсадда у маҳалладаги хотин-қизлар фаоли ҳамда ҳоким ёрдамчисига мурожаат қилди.
Мурожаат белгиланган тартибда ўрганилиб, тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш учун 33 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит ажратилди. Мазкур маблағлар ҳисобидан замонавий пишириқ печи, музлатгич ва фаолият учун зарур бўлган бошқа асбоб-ускуналарни харид қилишга амалий кўмак кўрсатилди.
Кўрилган чоралар натижасида Н.Эргашеванинг ишлаб чиқариш имкониятлари кенгайиб, хонадонда оилавий тадбиркорлик фаолияти янги босқичга кўтарилди. Айни пайтда у оила аъзолари билан биргаликда фаолият юритиб, 3 нафар хотин-қизнинг бандлигини таъминламоқда.
Энг муҳими, ушбу ташаббус орқали бир оила учун барқарор даромад манбаи яратилиши билан бир қаторда, қўшимча иш ўринлари ҳам ташкил этилди. Бу эса маҳаллада аҳоли бандлигини таъминлаш, хотин-қизларни даромадли меҳнатга жалб этиш ва оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларнинг амалий натижасидир.






