Самарали ижро интизоми — ислоҳотлар натижадорлигининг муҳим кафолати
2026-09-29 09:30:00 / Янгиликлар

Ҳафтанинг ҳар душанба кунлари Бухоро шаҳар ҳокими раҳбарлигида, ҳафтанинг жума кунлари ҳокимнинг биринчи ўринбосари ҳузурида ижро интизоми ҳолати танқидий муҳокама қилиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Президент Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижроси кунбай, соатбай қатʻий назорат қилинмоқда.
“Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро электрон тизими киритилган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлари Адлия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ҳисоб палатаси томонидан экспертизадан ўтказилганидан сўнг назоратдан ечилиши белгиланганлигини инобатга олган ҳолда, шаҳар ҳокимлиги аппаратида ушбу топшириқлар белгиланган муддатларда ва пухта бажаралишини таъминлаш мақсадида олдиндан огоҳлантириш тизими йўлга қўйилган.
Ҳокимлик аппаратида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлари ижроси ҳақидаги маълумотларни ижро муддати якунланишини кутмасдан электрон дастурга олдиндан киритиб бориш масаласига алоҳида эътибор берилмоқда.
Бухоро шаҳар ҳокимлиги аппаратида октябр ойидаги Президент ҳужжатлари назорат режаси, топшириқлар ва мурожаатларни кўриб чиқишда белгиланган муддатларни бузиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида барча ҳоким ўринбосарлари, бўлимлар ва масʻул ходимлар томонидан ҳамкорликда ишлар ташкил этилиб, ҳар бирига эслатма тақдим этилди.
2026-йилнинг октябр ойи якунига қадар “edo.ijro.uz” тизимида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра жами 431 та ҳужжат ва топшириқлар шундан, 107 та Президент ва Вазирлар Маҳкамаси ҳужжатлари назорат режаси, 200 та кирувчи ҳужжат ва топшириқлар ҳамда 124 та жисмоний ва юридик шахслар мурожаатларининг ижроси муддати келади.
- “edo.ijro.uz” электрон ҳужжат айланиш тизимидаги октябр ойида муддати келадиган ҳужжатлар ва топшириқларнинг камида 60 фоизини - 18 октябрга қадар, камида 90 фоизини – 20-октябрга қадар ҳамда 100 фоизини – 25-октябрга қадар тўлиқ бажарилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатиш белгиланди.
Юқоридагиларни келиб чиқиб, Бухоро шаҳар ҳокимлиги бошқарув аппаратида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумат ҳужжатлари назорат режаси, топшириқлар ва мурожаатларни кўриб чиқишда белгиланган муддатларни бузиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида 2026-йил октябр ойида муддати келадиган ҳужжатларни ижросини белгиланган муддатларда ва сифатли таъминлаш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда.
И.Сувонов
Бухоро шаҳар ҳокимлиги аппарати ижро интизоми назорати бўйича бош мутахассиси
