“Шайхул олам” маҳалласида ободонлаштириш ва янгилаш ишлари давом этмоқда
2026-09-28 19:15:00 / Янгиликлар

Танишиш давомида кўп қаватли уйлар фасадларини замонавий қиёфага келтириш, ижтимоий соҳа обектларини реконструкция қилиш, ирригация тармоқларини барпо этиш орқали яшил ҳудудларни кенгайтириш, болалар майдончалари ҳамда аҳоли учун замонавий дам олиш масканларини ташкил этиш ишлари кўздан кечирилди.
Хусусан, “Шайхул олам” ва “С. Боҳарзий” маҳаллаларини боғловчи “Фатҳобод” кўчаси яқин кунларда замонавийлик ва миллий меъморчилик уйғунлашган, аҳоли учун қулай ва жозибадор масканга айлантирилади. Лойиҳа доирасида ҳудуддаги 66 та кўп қаватли уй фасади ҳамда 9 та болалар майдончаси янгиланади.
Шунингдек, кўча инфратузилмасини тубдан яхшилаш, автомобил йўллари ва пиёдалар йўлакларини тартибга келтириш, ҳудуддаги яшил майдонларни кенгайтириш бўйича ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Мазкур бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари натижасида ҳудуднинг меъморий қиёфаси янада яхшиланиб, аҳоли учун қулай, обод, кўкаламзор ва хавфсиз муҳит яратилиши кўзда тутилган.
Бошланган ишларни тез ва сифатли бажариш учун масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.









