Маҳаллалардаги хатлов — муаммоларни аниқлаш ва ечим топишнинг муҳим босқичи
2026-09-24 13:45:00 / Янгиликлар

Йиғилишда, аввало, маҳаллаларда аҳоли хонадонларини хатловдан ўтказиш жараёнлари, оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ўрганиш, мавжуд муаммоларни манзилли аниқлаш ва ҳар бир хонадоннинг “ижтимоий-иқтисодий портрети”ни шакллантириш масалалари муҳокама қилинди.
Хатлов жараёнида меҳнатга лаёқатли, аммо доимий даромад манбаига эга бўлмаган фуқароларни аниқлаш, уларни доимий ва мавсумий иш ўринларига жойлаштириш, касб-ҳунарга ўқитиш, тадбиркорликка жалб этиш ҳамда ўзини ўзи банд қилиш имкониятларини кенгайтириш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгилаш зарурлиги қайд этилди.
Шунингдек, “маҳалла еттилиги” фаолиятини самарали ташкил этиш, хатлов натижаларини ягона маълумотлар базасига киритиш, эҳтиёжманд оилаларни аниқлаш ва улар билан индивидуал ишлаш, камбағалликдан чиқариш бўйича манзилли ва индивидуал ёндашувни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Масъулларга хатлов жараёнларини сифатли ва тўлиқ якунлаш, аниқланган ҳар бир муаммо бўйича “хонадонбай”, “фуқаробай” ва “маҳаллабай” ишлаш тизими асосида амалий чоралар кўриш, аҳолини даромадли меҳнатга жалб этиш ҳамда камбағалликдан чиқариш бўйича белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш топширилди.








