Техникумларда касбий таълим сифати ва ёшлар учун яратилган шароитлар ўрганилди
2026-09-19 16:15:00 / Янгиликлар

Ташриф давомида касбий таълим сифати, дуал таълим тизими, амалий машғулотлар, замонавий ўқув-лаборатория базаси, ишлаб чиқариш амалиёти ҳамда ўқувчиларнинг меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб ва мутахассисликларни эгаллаши масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Масъуллар томонидан техникумларда ёшларни замонавий касб-ҳунарларга йўналтириш, уларнинг касбий компетенсияларини ривожлантириш, амалий кўникмаларини мустаҳкамлаш ва бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди.
Шунингдек, мутасаддилар ёшлар билан очиқ мулоқот қилиб, уларнинг таълим олиш, касб эгаллаш, амалиёт ўташ ва келгусидаги касбий фаолиятига оид таклиф ҳамда фикрларини тингладилар.
Ташриф якунида таълим муассасаларида ўқув жараёнларини янада такомиллаштириш, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтириш, замонавий касбий кўникмаларни шакллантириш ҳамда ёшлар учун муносиб шарт-шароитларни янада яхшилаш юзасидан масъулларга тегишли вазифалар белгилаб берилди.









