Маҳаллалар замонавий қиёфа касб этмоқда
2026-09-19 09:45:00 / Янгиликлар

Лойиҳа доирасида маҳаллаларга замонавий қиёфа бахш этиш билан бирга, аҳоли учун қулай ва хавфсиз яшаш муҳитини яратишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, 1 та кириш дарвозаси барпо этилди, 440 метр автомобил йўлини таъмирлаш, 2 500 квадрат метр пиёдалар йўлаклари ва очиқ майдонлар ташкил этиш кўзда тутилган.
Аҳолининг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш мақсадида 4 та болалар майдончаси, 3 та воркаут ҳудуди, 3 та беседка, 1 та фаввора ва 1 та кутубхона ташкил этилади. Шунингдек, фуқароларнинг мурожаатлари ва жамоатчилик назоратини самарали йўлга қўйиш учун 1 та жамоатчилик назорати маскани барпо этиш ишлари давом этмоқда.
Маҳаллаларнинг меъморий қиёфасини яхшилаш мақсадида 64 та кўп қаватли уйнинг фасад қисмлари таъмирланди, 128 та электр шитлари янгиланди. Кўчаларни ёритиш тизими ҳам замонавийлаштирилиб, 40 та катта ва 45 та кичик қуёш панелли кўча чироқлари ўрнатилади. Бундан ташқари, 35 та ўриндиқ ва 35 та чиқинди қутиси жойлаштирилади.
Ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга ҳам катта эътибор қаратилмоқда. Жумладан, 50-сонли МТТ биноси мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Муҳандислик-коммуникация инфратузилмасини яхшилаш доирасида 2 та соябонли айвон, 2 та ёпиқ дренаж, 430 метр ёмғир сувларини қочириш тизими ва 430 метр гулзорларни суғориш тизими барпо этилмоқда. Шунингдек, 400 метр газ қувурлари тартибга келтирилиб, 450 метр электр кабели ер остидан ўтказилди. 25 та ичимлик суви ва оқова тармоқлари қудуқлари янгиланди ва таъмирланди.
Аҳоли ва автомобиллар учун қулайлик яратиш мақсадида 100 ўринли автотураргоҳ ташкил этилади. Шунингдек, 550 метр алоқа ва интернет кабеллари тартибга келтирилиб, 900 метр йўл чети бордюрлари янгиланмоқда.
Лойиҳанинг яна бир муҳим жиҳати — ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашдир. Шу мақсадда улар томонидан хизмат кўрсатиладиган 3 та шохобча — сартарошхона, гўзаллик салони ва савдо дўкони ташкил этилди.
Мазкур бунёдкорлик ишлари натижасида “Шайхул олам” ва “С. Боҳарзий” маҳаллаларида замонавий, обод ва қулай инфратузилмага эга, аҳоли учун муносиб яшаш шароитлари яратилган янги муҳит шакллантирилади.









