Имкониятдан — муваффақият сари
2026-09-14 18:50:00 / Янгиликлар

Бундай ташаббуслар нафақат хотин-қизларнинг иқтисодий мустақиллигини таъминлашга, балки уларнинг ўз куч ва қобилиятларига бўлган ишончини ошириш, янги касб-ҳунарларни эгаллаш ва маҳалланинг ижтимоий муҳитини янада яхшилашга хизмат қилмоқда.
"Шафтолизор" кўчаси, 8-уйда истиқомат қилувчи Нодира Юсупова ҳам ана шундай фидойи ва ташаббускор аёллардан бири. Нодира опа 10 йилдан ортиқ вақт давомида меҳнат миграциясида фаолият юритган. Ватанга қайтгач эса, ўз қизиқиши ва меҳнати орқали тикувчилик фаолиятини йўлга қўйиб, маҳалладошларига сифатли хизмат кўрсатиб келаётган эди.
Тиниб-тинчимас, изланувчан ва ҳунар ўрганишга бўлган иштиёқи баланд Нодира Ҳасановна ўз фаолиятини янада кенгайтириш мақсадида 30 миллион сўм миқдорида имтиёзли кредит олиб, янги ҳунар турини эгаллашга бел боғлади.
Бугунги кунда у фарзандлари билан биргаликда заргарлик санъати билан шуғулланиб, кумуш, олтин ва бошқа қимматбаҳо металлардан турли хил замонавий ва миллий услубдаги заргарлик буюмларини тайёрламоқда. Тайёрланаётган маҳсулотлар ўз харидорлари ва буюртмачиларига етказиб берилмоқда.
Нодира опанинг ҳаёт йўли ва меҳнат фаолияти ҳар қандай шароитда ҳам инсон ўз устида ишласа, янги касб-ҳунарни эгалласа ва имкониятлардан унумли фойдаланса, албатта, яхши натижаларга эриша олишининг яққол намунасидир.






