Бухорода “Мирана Боутиқуе Ҳотел” меҳмонхонаси фаолият бошлади
2026-09-14 17:05:00 / Янгиликлар
Бухоро шаҳрида туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва сайёҳлар учун жойлаштириш хизматларини кенгайтиришга қаратилган навбатдаги лойиҳа — “Мирана Боутиқуе Ҳотел” меҳмонхонаси ўз фаолиятини бошлади.

Янги меҳмонхона меҳмонларга замонавий қулайликлар, шинам муҳит ҳамда сифатли хизматларни таклиф этади. 16 та хонага эга бўлган меҳмонхона бир вақтнинг ўзида 32 нафаргача меҳмонни қабул қилиш имкониятига эга.
Лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида 8 та янги иш ўрни яратилди. Бу эса маҳаллий аҳоли бандлигини таъминлаш ва хизмат кўрсатиш соҳасида янги иш ўринларини кўпайтиришга хизмат қилмоқда.
“Мирана Боутиқуе Ҳотел” меҳмонхонасининг фаолият бошлаши вилоятнинг туризм салоҳиятини ошириш, сайёҳлар учун қулай шарт-шароитларни кенгайтириш ҳамда туризм хизматлари сифатини янада яхшилашга хизмат қиладиган навбатдаги муҳим қадамдир.







