“Шарқ Юлдузи” маҳалласида тўлиқ хатлов ўтказилиб, долзарб масалалар ўрганилди
2026-09-11 16:55:00 / Янгиликлар

Хатлов давомида маҳалладаги аҳоли хонадонларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолати, бандлик масалалари, камбағалликни қисқартириш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик, ҳудудни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари, шунингдек, “Долзарб 40 кунлик” тадбирлари доирасида амалга оширилаётган ишлар атрофлича кўздан кечирилди.
Шунингдек, маҳаллада Бошқарув сервис компанияси фаолияти, кўп қаватли уйларнинг ҳолати, уй-жой ва коммунал хизматлар билан боғлиқ масалалар ҳам ўрганилиб, мавжуд муаммоларни жойида аниқлаш ва уларни бартараф этиш бўйича тегишли вазифалар белгиланди.
Бугунги кунда “Шарқ Юлдузи” маҳалласида 4 406 нафар аҳоли, 1 189 та хонадон, 1 232 та оила мавжуд. Жами 60 та ижтимоий реестрга киритилган оила мавжуд. Шундан, 34 та оила камбағал оилалар, 24 та оила давлат таъминотидаги оилалар, 2 та оила камбағаллик чегарасидаги оилалардир.
Маҳалла ҳудудида жами 33 та кўп қаватли уй мавжуд бўлиб, уларнинг атрофини ободонлаштириш, санитария ҳолатини яхшилаш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Хатлов якунлари бўйича аниқланган муаммоларни манзилли ҳал этиш, камбағал ва давлат таъминотидаги оилаларни қўллаб-қувватлаш, ишсиз фуқароларни доимий даромад манбаи билан таъминлаш, ҳудудни ободонлаштириш ҳамда куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Асосий мақсад — ҳар бир хонадон ҳолатини чуқур ўрганиш, мавжуд муаммоларни жойида аниқлаш ва фуқаролар мурожаатларини амалий натижа билан ҳал этишдан иборат.








