М-37 магистрал йўли бўйида тартиб ва қонунийлик назоратга олинди
2026-09-10 13:30:00 / Янгиликлар
Бухоро шаҳар ҳокими Қурбон Турсунов М-37 магистрал йўли бўйидаги «Чорбахосса» ва «Ф.Хўжаев» маҳаллаларида назорат тартибида ўрганиш олиб борди.

Ўрганиш жараёнида йўл бўйидаги ободонлаштириш, санитария ҳолати, ташқи кўриниш ҳамда тадбиркорлик обектларининг белгиланган талабларга мувофиқ жойлашуви кўздан кечирилди.
Назорат давомида айрим ҳудудларда ноқонуний қурилмалар мавжудлиги, шунингдек, тадбиркорлар томонидан йўл бўйида тартибсиз савдо ташкил этилгани аниқланди.
Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, ноқонуний қурилмалар юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўриш, йўл бўйидаги савдо фаолиятини тартибга солиш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш бўйича масъулларга тегишли топшириқлар берилди.
Шаҳар ҳудудида ташқи ободлик, санитария-тозалик ва йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилади.






