Ҳунар ортидан келаётган фаровонлик
2026-09-09 18:05:00 / Янгиликлар
Юртимизда хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиш, бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бухоро шаҳридаги “Ҳавзи-нав” маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, “Аёллар дафтари”нинг 7-босқич 2-тоифасига киритилган Уразова Зарнигор бу имкониятлардан самарали фойдаланаётган хотин-қизлардан.
У бир неча йилдан буён зардузлик билан шуғулланиб келади. Буюртмалар сони ортиб, фаолиятини кенгайтириш истаги пайдо бўлгач, унга Халқ банки томонидан 50 миллион сўм кредит ажратилди.
Айни пайтда Зарнигор Уразова 5 нафардан ортиқ шогирдга зардузлик сирларини ўргатиб, ойига 5–7 миллион сўм соф даромад олмоқда.
Зардузлик орқали оиласи даромадини ошираётган тадбиркор аёл устоз-шогирд анъанасини давом эттириб, ёшларни касбга ўргатишга ҳам муносиб ҳисса қўшмоқда.






