Президент топшириғи ижроси: Бухоро делегацияси Хоразмда “Касблар шаҳарчаси” тажрибаси билан танишди
2026-09-08 10:30:00 / Янгиликлар

Мазкур топшириқ ижроси доирасида Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари Бахтиёр Адилов, Бухоро шаҳар ҳокими Қурбон Турсунов, туман ва шаҳар ҳокимлари, вилоят касбий таълим бошқармаси раҳбарияти ҳамда бир қатор техникум директорлари Хоразм вилоятидаги “Касблар шаҳарчаси”да яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Ташриф давомида ёшларни замонавий касбларга ё‘налтириш, амалий таълимни самарали ташкил етиш, меҳнат бозори еҳтиёжларига мос кадрлар тайёрлаш, тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш борасидаги илғор ёндашувлар таҳлил қилинди. Шунингдек, Хоразм тажрибасини Бухоро вилоятининг туман ва шаҳарларида жорий етиш, ҳудудларнинг мавжуд имкониятлари ва меҳнат бозори еҳтиёжларидан келиб чиқиб “Касблар шаҳарчалари”ни ташкил етиш юзасидан фикр ва таклифлар алмашилди. шу ерда “Ақлли маҳалла” лойиҳаси ҳам тақдим етилиб, уни Бухоро вилоятида жорий етиш имкониятлари муҳокама қилинди.
Мазкур ташаббуслар ёшларни замонавий касбларга кенг жалб етиш, уларнинг бандлигини таъминлаш ва ҳудудларда меҳнат бозорига талаб юқори бўлган мутахассисларни тайёрлашга хизмат қилади.








