Қурбон Турсунов тадбиркорлар билан учрашди
2026-09-07 09:55:00 / Янгиликлар
Вилоят ҳокими Ботир Зариповнинг 4-сентябр куни тадбиркорлар билан ўтказган онлайн мулоқоти давомида Бухоро шаҳридаги бир гуруҳ тадбиркорлар томонидан билдирилган мурожаат юзасидан амалий чоралар кўриш мақсадида бугун, 5-сентябр куни Бухоро шаҳар ҳокими Қурбон Турсунов тегишли масъул ташкилотлар раҳбарлари ҳамда мутахассислар иштирокида "Н.Ганжавий" маҳалласи, "С.Айний" кўчасида фаолият юритаётган тадбиркорлар билан жойига чиқиб учрашди.

Учрашув давомида тадбиркорларнинг мурожаат ва таклифлари бирма-бир тингланиб, мавжуд муаммолар атрофлича муҳокама қилинди.
Шаҳар ҳокими тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, бизнес юритиш учун қулай шароитлар яратиш ҳамда уларни қийнаётган масалаларни ҳал этиш устувор вазифалардан бири эканлигини таъкидлади.
Мулоқот якунида мурожаатларда кўтарилган масалаларни ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаб олиниб, уларнинг ижросини таъминлаш юзасидан муддат белгиланди.







