Шаҳар ободлигига муносиб ҳисса қўшаётган фидойилар эъзозланди
2026-08-31 15:55:00 / Янгиликлар

Тантанали тадбирда Бухоро шаҳар ҳокими Қурбон Турсунов иштирок этиб, соҳа ходимларини улуғ айём — Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги билан самимий муборакбод этди.
Шаҳар ҳокими ўз табригида ободонлаштириш соҳаси вакилларининг меҳнати шаҳар қиёфасини янада гўзаллаштириш, аҳоли учун муносиб ва қулай яшаш муҳитини яратиш, Бухоронинг қадимий ва бетакрор жозибасини асраб-авайлашда муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.
Таъкидланганидек, обод ва файзли шаҳар — юрт фаровонлиги ва аҳоли кайфиятининг муҳим мезонларидан биридир. Бу эзгу мақсад йўлида меҳнат қилаётган ободонлаштириш ходимларининг ҳар бир куни, ҳар бир саъй-ҳаракатининг ўзига хос қадри бор.
Байрам тадбири самимий мулоқотлар, эзгу тилаклар ва кўтаринки кайфиятда ўтиб, меҳнаткаш соҳа вакилларига байрамона дастурхон ва маданий дастур ҳам тақдим этилди.
Мустақиллик байрами арафасида ташкил этилган ушбу тадбир ободонлаштириш соҳаси ходимларининг шарафли меҳнатига юксак эҳтиром ва эътиборнинг яна бир амалий ифодаси бўлди.









