Ижро интизоми — давлат бошқарувида масъулият ва самарадорликнинг бош мезони
2026-08-28 09:20:00 / Янгиликлар

Ушбу меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ижро интизомини мустаҳкамлаш, топшириқлар ва қарорлар ижросини ўз вақтида ҳамда сифатли таъминлашнинг аниқ тартибини белгилаб берди. Айниқса, «Ijro.gov.uz» ҳамда унинг негизида яратилган «edo.ijro.uz» ягона идоралараро электрон тизимининг амалиётга кенг жорий этилиши натижасида ҳар бир топшириқ ва ҳужжат назорати рақамлаштирилиб, қоғозбозлик ва сансалорликка барҳам берилди. Тизим ҳар бир давлат органида иш унумдорлиги ҳамда масъулларнинг шахсий жавобгарлигини обектив баҳолаш имконини яратмоқда.
Ҳафтанинг ҳар душанба кунлари Бухоро шаҳар ҳокими раҳбарлигида, ҳафтанинг жума кунлари ҳокимнинг биринчи ўринбосари ҳузурида ижро интизоми ҳолати танқидий муҳокама қилиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Президент Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижроси кунбай, соатбай қатʻий назорат қилинмоқда.
“Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро электрон тизими киритилган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлари Адлия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ҳисоб палатаси томонидан экспертизадан ўтказилганидан сўнг назоратдан ечилиши белгиланганлигини инобатга олган ҳолда, шаҳар ҳокимлиги аппаратида ушбу топшириқлар белгиланган муддатларда ва пухта бажаралишини таъминлаш мақсадида олдиндан огоҳлантириш тизими йўлга қўйилган.
Ҳокимлик аппаратида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлари ижроси ҳақидаги маълумотларни ижро муддати якунланишини кутмасдан электрон дастурга олдиндан киритиб бориш масаласига алоҳида эътибор берилмоқда.
Бухоро шаҳар ҳокимлиги аппаратида июн ойидаги Президент ҳужжатлари назорат режаси, топшириқлар ва мурожаатларни кўриб чиқишда белгиланган муддатларни бузиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида барча ҳоким ўринбосарлари, бўлимлар ва масʻул ходимлар томонидан ҳамкорликда ишлар ташкил этилиб, ҳар бирига эслатма тақдим этилди. (илова этилади)
Даслабки ҳисоб-китобларга кўра жорий йилнинг сентябр ойида “edo.ijro.uz” тизимида жами 358 та ҳужжат ва топшириқлар шундан, 102 та Президент ҳужжатлари назорат режаси, 224 та кирувчи ҳужжат ва топшириқлар ҳамда 32 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларининг ижроси муддати келади.
- “edo.ijro.uz” электрон ҳужжат айланиш тизимидаги август ойида муддати келадиган ҳужжатлар ва топшириқларнинг камида 60 фоизини - 18 сентябрга қадар, камида 90 фоизини – 20- сентябрга қадар ҳамда 100 фоизини – 25- сентябрга қадар тўлиқ бажарилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатиш белгиланиши лозим бўлади.
Бухоро шаҳар ҳокимлиги бошқарув аппаратида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумат ҳужжатлари назорат режаси, топшириқлар ва мурожаатларни кўриб чиқишда белгиланган муддатларни бузиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида 2026-йил сентябр ойида муддати келадиган ҳужжатларни ижросини белгиланган муддатларда ва сифатли таъминлаш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда.
И.Сувонов
Бухоро шаҳар ҳокимлиги аппарати ижро интизоми назорати бўйича бош мутахассиси
