Имконият ва ташаббус — барқарор даромад сари муҳим қадам
2026-08-27 11:25:00 / Янгиликлар

Фуқаронинг ушбу эзгу ташаббусини қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳоким ёрдамчисининг тавсиясига асосан Халқ банки орқали 10 миллион сўм миқдорида кредит маблағи ажратилди.
Ажратилган маблағ эвазига Зебо Баймурадова тайёр, ихчам ва қулай сумкалар тикиш фаолиятини йўлга қўйди. Бугунги кунда унинг маҳсулотларига бўлган талаб тобора ортиб бормоқда. Тайёрланган сумкалар харидорларга 1 500–2 000 сўмдан сотилмоқда. Натижада фуқаронинг кунлик даромади ўртача 100–120 минг сўмни ташкил этмоқда.
Энг муҳими, ушбу амалий кўмак ва яратилган имкониятлар туфайли Зебо Баймурадова бугун ўзининг доимий даромад манбаига эга бўлиб, тадбиркорлик соҳасидаги фаолиятини муваффақиятли бошлади.
Бу каби амалий ёрдамлар ва имтиёзли кредитлар аҳоли бандлигини таъминлаш, янги даромад манбаларини яратиш ҳамда фуқароларнинг тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашда муҳим аҳамият касб этмоқда. Зеро, ҳар бир қўллаб-қувватланган ташаббус — янги имкониятлар, барқарор даромад ва фаровон ҳаёт сари ташланган муҳим қадамдир.




