Рассомлар сулоласини давом эттираётган ижодкор
2026-08-26 11:45:00 / Янгиликлар

Рассомнинг фаолияти нафақат ижод билан, балки янги иш ўринлари яратиш билан ҳам чамбарчас боғлиқ. Ҳозирда у ўз фаолияти орқали 5 нафар кишини иш билан таъминлаган.
Рафоел Тошев хорижий давлатларда ўтказилган ўнга яқин ортиқ халқаро кўргазмаларда ўз санъат асарлари билан муносиб иштирок этган. Унинг ижод намуналари маҳаллий ва хорижий санъат ихлосмандларида катта қизиқиш уйғотмоқда.
Рассомнинг асосий даромад манбаи ўзи яратган санъат асарларини сотиш орқали. Унинг асарлари 100 АҚШ долларидан 5 000 АҚШ долларигача бўлган нархларда харидорларга тақдим этилади.
Хонадонда ташкил этилган шахсий галерея маҳаллий аҳоли билан бир қаторда хорижий сайёҳлар учун ҳам ўзига хос ижодий маскан бўлиб хизмат қилмоқда. Бу ерга ташриф буюрган меҳмонлар рассомнинг асарлари билан яқиндан танишиш, уларни томоша қилиш ва харид қилиш имкониятига эга.







