Бухоро шаҳри Мустақиллик байрамини муносиб кутиб олишга ҳозирлик кўрмоқда
2026-08-14 16:50:00 / Янгиликлар
Юртимизнинг энг улуғ ва қадрли байрами — Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 35 йиллигини кўтаринки руҳда кутиб олиш мақсадида Бухоро шаҳрида кенг кўламли тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

Айни кунларда шаҳар кўчалари, маҳаллалар, хиёбонлар ва жамоат масканларида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ҳамда ҳудудларни байрамона безатиш ишлари қизғин давом этмоқда.
Маҳалла бинолари ҳам байрамона қиёфа касб этиб, Мустақиллик байрами руҳига мос тарзда безатилмоқда. Давлатимиз рамзлари, байрамона баннер ва безаклар ҳудудларга ўзгача файз ва кўтаринки кайфият бағишламоқда.
Бухоро шаҳри ушбу қутлуғ санани муносиб кутиб олиш, юртдошларимизга байрамона кайфият улашиш ва Мустақиллик байрамини юксак савияда нишонлашга тайёргарлик кўрмоқда.







