Бухорода яна бир 24/7 фаолият юритадиган кўча ташкил қилинмоқда
2026-08-14 16:40:00 / Янгиликлар

Лойиҳа доирасида кўча ҳудуди комплекс ободонлаштирилиб, замонавий шаҳар инфратузилмаси шакллантирилади. Натижада кўча бўйлаб замонавий ёритиш тизими ўрнатилади, қуёш панеллари асосида ишловчи автоном чироқлар жойлаштирилади, пиёдалар учун қулай йўлаклар барпо этилади, 5 700 кв.м майдонда "яшил ҳудуд" ташкил қилинади, фаввора, стеллалар ва декоратив элементлар, замонавий ўриндиқлар ва чиқинди қутилари жойлаштирилади, 2 та Wоркоут спорт майдончаси ташкил этилади, ҳудудда сув оқизиш лотоклари барпо этилади, манзаравий ва шакл ҳосил қилувчи дарахтлар экилади.
Лойиҳанинг умумий қиймати — 12,9 млрд сўм. Шундан 10,2 млрд сўм ташаббускорлар маблағлари, 2,7 млрд сўми республика маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Лойиҳа натижасида 30 та тадбиркорлик субъекти фаолияти кенгайтирилади, 100 та янги иш ўрни яратилади, қўшимча 1,2 млрд сўм солиқ тушумлари таъминланади, ҳудуднинг туристик ва инвестисион жозибадорлиги оширилади.
"Алпомиш" кўчаси Бухоро шаҳрининг замонавий, обод ва кечаю-кундуз ҳаёт қайнайдиган янги сервис ҳудудига айланади.









