Самарали ижро интизоми — ислоҳотлар натижадорлигининг муҳим кафолати
2026-07-13 18:25:00 / Янгиликлар
Ҳафтанинг ҳар душанба кунлари Бухоро шаҳар ҳокими раҳбарлигида, ҳафтанинг жума кунлари ҳокимнинг биринчи ўринбосари ҳузурида ижро интизоми ҳолати танқидий муҳокама қилиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Президент Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижроси кунбай, соатбай қатʻий назорат қилинмоқда.
“Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро электрон тизими киритилган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлари Адлия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ҳисоб палатаси томонидан экспертизадан ўтказилганидан сўнг назоратдан ечилиши белгиланганлигини инобатга олган ҳолда, шаҳар ҳокимлиги аппаратида ушбу топшириқлар белгиланган муддатларда ва пухта бажаралишини таъминлаш мақсадида олдиндан огоҳлантириш тизими йўлга қўйилган.
Ҳокимлик аппаратида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлари ижроси ҳақидаги маълумотларни ижро муддати якунланишини кутмасдан электрон дастурга олдиндан киритиб бориш масаласига алоҳида эътибор берилмоқда.
Бухоро шаҳар ҳокимлиги аппаратида июл ойидаги Президент ҳужжатлари назорат режаси, топшириқлар ва мурожаатларни кўриб чиқишда белгиланган муддатларни бузиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида барча ҳоким ўринбосарлари, бўлимлар ва масʻул ходимлар томонидан ҳамкорликда ишлар ташкил этилиб, ҳар бирига эслатма тақдим этилди. (илова этилади)
Жорий йилнинг июл ойи якунига қадар “edo.ijro.uz” тизимида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра жами 569 та ҳужжат ва топшириқлар шундан, 51 та Президент ҳужжатлари назорат режаси, 408 та кирувчи ҳужжат ва топшириқлар ҳамда 110 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларининг ижроси муддати келади.
- “edo.ijro.uz” электрон ҳужжат айланиш тизимидаги июн ойида муддати келадиган ҳужжатлар ва топшириқларнинг камида 60 фоизини - 18 июлга қадар, камида 90 фоизини – 20-июлга қадар ҳамда 100 фоизини – 25-июлга қадар тўлиқ бажарилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатиш белгиланди.
Юқоридагиларни келиб чиқиб, Бухоро шаҳар ҳокимлиги бошқарув аппаратида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумат ҳужжатлари назорат режаси, топшириқлар ва мурожаатларни кўриб чиқишда белгиланган муддатларни бузиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида 2026-йил июл ойида муддати келадиган ҳужжатларни ижросини белгиланган муддатларда ва сифатли таъминлаш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда.
И.Сувонов
Бухоро шаҳар ҳокимлиги аппарати ижро интизоми назорати бўйича бош мутахассиси
