Бухоро шаҳар ҳокими фуқаролар мурожаатларини тинглади
2026-07-11 16:05:00 / Янгиликлар
Бугун, 11 июль куни Бухоро шаҳар ҳокими Қурбон Турсуновнинг навбатдаги шахсий қабули бўлиб ўтди. Қабулда аҳолини қийнаётган ижтимоий-иқтисодий масалалар, коммунал хизматлар, уй-жой таъминоти, ер ва кадастр муносабатлари, бандлик, тадбиркорлик фаолияти ҳамда бошқа йўналишларга оид мурожаатлар кўриб чиқилди.

Шахсий қабул давомида жами 20 нафар фуқаро томонидан 25 та масала кўтарилди. Мурожаатларнинг айримлари жойида ижобий ҳал этилган бўлса, қўшимча ўрганиш талаб этувчи масалалар юзасидан тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарларига аниқ вазифалар белгилаб берилди. Уларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.
Шунингдек, қабул жараёнида 3 нафар фуқарога амалдаги қонунчилик нормалари асосида ҳуқуқий тушунтириш ва маслаҳатлар берилди.









