Бухоро шаҳрида таълим инфратузилмасини яхшилаш ишлари изчил давом этмоқда
2026-07-04 13:25:00 / Янгиликлар

Лойиҳа доирасида мактаб биносининг фасад қисмини янгилаш ҳамда ички ҳожатхоналарни капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Мазкур ишлар "Комфорт Парвоз" МЧЖ томонидан белгиланган қурилиш меъёрлари ва сифат стандартлари асосида бажарилмоқда.
Айни пайтда фасад қисмидаги ишларнинг 70 фоизи, ички ҳожатхоналарни таъмирлаш ишларининг эса 60 фоизи якунланган. Қурилиш майдонида 35 нафар қурувчи меҳнат қилмоқда.
Қурилиш-таъмирлаш ишларининг боришини Бухоро шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари Азизжон Тўхтамишов ва Феруз Хамроев кўздан кечириб, амалга оширилаётган ишлар сифати, суръати ҳамда белгиланган муддатларда якунланишини алоҳида назоратга олдилар.
Замонавий таълим инфратузилмасини ривожлантириш, ўқувчилар учун қулай ва санитария-гигиена талабларига тўлиқ жавоб берадиган шароитларни яратиш таълим сифати ва самарадорлигини оширишнинг муҳим омилларидан биридир. Обод ва замонавий таълим масканлари ўқувчиларнинг билим олишга бўлган қизиқишини янада ошириб, педагоглар учун ҳам муносиб меҳнат шароитини яратади. Бу эса келажак авлоднинг интеллектуал салоҳиятини юксалтириш ҳамда сифатли таълимни таъминлашга хизмат қилади.









