Бухоро шаҳрида яна бир мактабгача таълим ташкилоти замонавий қиёфа касб этмоқда
2026-07-03 20:35:00 / Янгиликлар

Мазкур лойиҳа ташаббусли бюджет маблағлари ҳисобидан амалга оширилаётган бўлиб, қурилиш-таъмирлаш ишларининг умумий қиймати 1 миллиард 580 миллион сўмни ташкил этади. Объектда пудратчи "Ғиждувон умум қурилиш сифат" МЧЖ қурувчилари томонидан белгиланган график асосида ишлар олиб борилмоқда.
Қурилиш жараёнида биноларнинг энергия самарадорлигини оширишга алоҳида эътибор қаратилган бўлиб, замонавий энергия тежамкор қурилиш материаллари ҳамда иссиқликни сақловчи технологиялардан кенг фойдаланилмоқда. Бу муассасанинг эксплуатация харажатларини камайтириш ва болалар учун янада қулай шарт-шароитлар яратишга хизмат қилади.
Таъмирлаш ишлари тўлиқ якунлангач, 42-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг қабул қуввати 540 ўринга етказилиб, маҳалладаги мактабгача таълим қамровини янада кенгайтириш имконияти яратилади.
Ташриф давомида шаҳар ҳокими ўринбосарлари қурувчиларга қурилиш ишларининг сифати, белгиланган муддатларга қатъий риоя этиш, объектда хавфсизлик талабларини таъминлаш ҳамда барча қурилиш-монтаж ишларини амалдаги меъёр ва стандартлар асосида якунлаш юзасидан тегишли топшириқ ва тавсиялар берди.









