Феруз Хамроевнинг шахсий қабули бўлиб ўтди
2026-07-01 14:30:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари
Аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни жойида ўрганиш ва тезкор ҳал этиш мақсадида Бухоро шаҳар ҳокимининг ўринбосари Феруз Хамроев томонидан навбатдаги шахсий қабули ўтказилди.

Мазкур очиқ мулоқот давомида ҳудудий инфратузилмани яхшилаш, тадбиркорлик субектларини қўллаб-қувватлаш ҳамда аҳолининг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилашга доир масалалар кўриб чиқилди.
Қабул давомида жами 6 нафар фуқаро томонидан 9 та масала ва муаммоли вазиятлар юзасидан мурожаатлар йўлланди.
Келиб тушган ҳар бир мурожаат шаҳар ҳокими ўринбосари томонидан атрофлича ўрганилиб, уларнинг қонуний ечимлари бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди.
Муддат талаб қиладиган муаммоларни бартараф этиш юзасидан масъул раҳбарларга аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди. Мурожаатларнинг ижроси қатъий назоратга олинди.



