Қурбон Турсунов навбатдаги шахсий қабулини ўтказди
2026-06-27 13:45:00 / Раҳбариятнинг баёнотлари ва нутқлари
Бугун, 27-июн куни Бухоро шаҳар ҳокими Қурбон Турсунов томонидан навбатдаги шахсий қабул ўтказилди. Қабул жараёнида 13 нафар фуқаро томонидан жами 15 та масала юзасидан мурожаатлар билдирилди.

Мурожаатлар асосан уй-жой, коммунал хизматлар, инфратузилмани яхшилаш, бандлик, тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда бошқа ижтимоий масалаларга оид бўлди.
Қабул давомида 3 та мурожаат юзасидан фуқароларга амалдаги қонунчилик талаблари асосида ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, масалалар жойида ижобий ҳал этилди.
Қолган мурожаатлар тегишли мутасадди ташкилотлар иштирокида кўриб чиқилиб, уларнинг ижросини таъминлаш бўйича масъулларга аниқ топшириқлар берилди.
Шахсий қабул давомида ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этиш юзасидан зарур чоралар белгиланди.









