Шаҳар ҳокими Ободонлаштириш бошқармаси ходимлари билан очиқ мулоқот ўтказди
2026-06-26 13:55:00 / Янгиликлар

Учрашув давомида шаҳар ҳудудларини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, санитария-тозалаш ишлари сифати, йўл бўйлари ва жамоат масканларини мунтазам парваришлаш, ирригация тармоқларининг ҳолати, махсус техникалар таъминоти ҳамда меҳнат шароитларини яхшилаш масалалари муҳокама қилинди.
Шаҳар ҳокими соҳа ходимларининг кундалик фаолиятида учраётган муаммолар, мавжуд камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича таклифлари билан қизиқиб, ҳар бир мурожаат ва ташаббусни алоҳида тинглади. Билдирилган таклифлар асосида иш самарадорлигини ошириш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, замонавий технологияларни жорий этиш ҳамда хизматлар сифатини янада яхшилаш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.
Таъкидланганидек, шаҳар инфратузилмасини янада обод ва озода сақлаш, экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда аҳолига қулай ва хавфсиз шаҳар муҳитини яратишда Ободонлаштириш бошқармаси ходимларининг фидокорона меҳнати муҳим аҳамият касб этади.
Учрашув якунида соҳа вакиллари билан доимий мулоқотни йўлга қўйиш, муаммоларни тизимли ҳал этиш ва ободонлаштириш ишларининг самарадорлигини ошириш бўйича ҳамкорликни янада кучайтириш зарурлиги қайд этилди.









