Феруз Хамроевнинг шахсий қабули бўлиб ўтди
2026-06-24 16:35:00 / Янгиликлар
Бухоро шаҳар ҳокимининг ўринбосари Феруз Хамроев томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро шаҳридаги Халқ қабулхонасида навбатдаги шахсий қабул ўтказилди.

Қабул давомида 5 нафар фуқаро томонидан 6 та масала юзасидан мурожаатлар келиб тушди. Мурожаатлар асосан уй-жой, бандлик, коммунал хизматлар ҳамда ижтимоий масалаларга оид бўлди.
Ҳар бир мурожаат атрофлича ўрганилиб, тегишли мутасаддиларга қонунчилик доирасида кўриб чиқиш ва амалий ёрдам кўрсатиш бўйича топшириқлар берилди. Шунингдек, мурожаатлардан бири юзасидан фуқарога амалдаги қонунчилик талаблари асосида ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Фуқаролар билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш ва қонуний манфаатларини таъминлаш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.





