Бухоро шаҳрида ғалла етиштириш бўйича давлат режаси муваффақиятли бажарилди
2026-06-22 17:30:00 / Янгиликлар

Натижада давлат эҳтиёжлари учун белгиланган 541 тонна ғалла топшириш режаси амалда 625 тонна қилиб бажарилиб, режа 115,5 фоизга адо этилди. Бу кўрсаткич шаҳар фермерларининг самарали меҳнати, агротехник тадбирларни ўз вақтида ва сифатли бажарганлиги ҳамда ҳосилдорликни ошириш бўйича олиб борилган тизимли ишлар самарасидир.
Мазкур натижаларга эришишда шаҳарда фаолият юритаётган 13 та фермер хўжалиги муносиб ҳисса қўшди. Айниқса, “Шамсиддин Мирали Зухро”, “Навруз Хамза”, “Эргаш Азамат Рамазон”, “Хожиев Нажмиддин” фермер хўжаликлари ҳамда “Реал Класик Сервис” МЧЖ томонидан юқори ҳосилдорликка эришилиб, гектаридан олинган дон ҳосили кўрсаткичлари бўйича етакчилик намоён этилди.
Ғаллачилик соҳасида қўлга киритилган ушбу ютуқлар озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, аҳолини сифатли дон маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш ҳамда аграр соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларнинг амалий самарасини яққол намоён этмоқда.





