Бухоро шаҳридаги 34-мактаб замонавий қиёфага кирмоқда
2026-06-13 18:30:00 / Янгиликлар

Бухоро шаҳридаги 34-мактабда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ва реконструкция ишлари ана шундай эзгу мақсадларнинг амалий ифодасидир. Мазкур лойиҳалар аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш, ёш авлод учун қулай, хавфсиз ва инновацион таълим муҳитини яратишга хизмат қилмоқда.
Мактабда Инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 14,4 миллиард сўмдан ортиқ маблағ эвазига реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Айни пайтда бино ички қисмида капитал таъмирлаш ишлари жадал давом эттирилиб, синф хоналари, йўлаклар ҳамда муҳандислик-коммуникация тармоқлари замонавий стандартлар асосида янгиланмоқда. 1176 ўринга мўлжалланган таълим масканида ўқувчилар учун замонавий инфратузилма яратилиб, таълим сифати ва хавфсизлик талабларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Шунингдек, 120 ўринли ошхона, спорт зали ҳамда фаоллар зали ҳам тўлиқ модернизация қилиниб, янги авлод жиҳозлари билан таъминланмоқда. Мазкур реконструкция ишлари натижасида мактабнинг моддий-техник базаси мустаҳкамланиб, энергия самарадорлиги юқори бўлган инновацион таълим муҳити шакллантирилади.
Бухоро шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати





