Болажонлар учун замонавий ва қулай шароит яратилмоқда
2026-06-08 18:30:00 / Янгиликлар

Жумладан, 1976-йилда қурилган 14-ДМТТ 140 ўринга мўлжалланган бўлиб, шу вақтга қадар бирор марта ҳам капитал таъмирдан чиқарилмаган эди. Бугунги кунда мазкур муассасада кенг кўламли реконструкция ишлари олиб борилмоқда. Қурилиш-пудрат ишлари танлов асосида “КАПИТАЛ СИФАТ СЕРВИСЕ” қурилиш фирмаси томонидан амалга оширилмоқда.
Лойиҳанинг умумий қиймати 7 миллиард сўмни ташкил этиб, обектда замонавий қурилиш стандартлари асосида янгилаш ишлари давом этмоқда. Хусусан, бино ички муҳандислик-коммуникация тармоқлари тўлиқ реконструкция қилиниб, энергия самарадорлигини оширишга қаратилган замонавий иссиқлик тизими — “иссиқ пол” технологияси ўрнатилмоқда.
Мазкур реконструкция ишлари якунлангач, тарбияланувчилар учун барча қулайликларга эга, замонавий ва шинам таълим маскани фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Мазкур таъмирлаш ишлари қисқа муддатда якунланиши кутилмоқда.









