“ДХХ Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи кубоги” спорт мусобақаси ўтказилмоқда
2026-06-04 18:50:00 / Янгиликлар
Бугун кўҳна ва боқий Бухоро шаҳрида спортнинг парашахмат тури бўйича “ДХХ Бухоро вилояти бошқармаси бошлиғи кубоги” мусобақаси юқори савияда ташкил этилмоқда.

Мусобақада вилоятнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 200 нафардан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда махсус мактаб-интернатларда таълим олаётган алоҳида таълим эҳтиёжига эга ёшлар иштирок этмоқда.
Беллашувлар давомида иштирокчилар ўзларининг мантиқий фикрлаши, стратегик ёндашуви ва шахматдаги маҳоратини намоён этиб, ғолиблик учун муносиб кураш олиб бормоқда.
Мазкур мусобақа ногиронлиги бўлган шахсларни спортга кенг жалб этиш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда жамиятда инклюзив муҳитни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.









