“Пойкент Букҳара Олд Cитй” меҳмонхонаси фойдаланишга топширилди
2026-06-03 09:45:00 / Янгиликлар

Тантанали маросимда сўз олган Ботир Зарипов сўнгги йилларда туризм соҳасини ривожлантириш натижасида мамлакатимизга хусусан, Бухорога келаётган сайёҳлар ва зиёратчилар сони йилдан-йилга кескин кўпайиб бораётганини мамнуният билан қайд этди.
Хусусан, 2026-йилнинг И чорагида Бухорога 2 млн 137 минг нафар сайёҳ ташриф буюрган бўлиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига (1млн 625 минг нафар) нисбатан 1,3 баробарга кўпайган..
Мазкур обект “Пойкент Букҳара Олд Cитй” меҳмонхоналар тармоғининг 5-меҳмонхонаси бўлиб ҳисобланади. Бугунги кунга қадар “Пойкент Букҳара” меҳмонхоналар тармоғининг Хожа Анжир Фағнавий, Хожа Ориф Ревгарий, Саййид Мир Кулол, Баҳовуддин Нақшбанд муқаддас қадамжолари қошида меҳмонхоналари фаолият олиб бораётган эди.
Ўзида миллийлик ва замонавийликни уйғунлаштирган ушбу меҳмонхонада эндиликда 100 га яқин йигит-қизлар муқим иш билан банд бўлиш билан бирга, сайёҳлар учун қўшимча 129 та хона ва 248 ўрин яратилган.





