Ёшларнинг муаммо ва таклифлари ўрганилди
2026-05-21 18:30:00 / Янгиликлар
Бухоро шаҳар ҳокимининг ўринбосари Ф.Ҳамроев ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказди. Учрашув давомида ёшларни қийнаётган долзарб масалалар, бандлик, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунар ва замонавий ИТ йўналишларида таълим олиш, стартап лойиҳаларни молиялаштириш ҳамда бўш вақтни мазмунли ташкил этиш билан боғлиқ таклиф ва мурожаатлар тингланди.

Самимий руҳда ўтган учрашувда ёшлар томонидан илгари сурилган ташаббусларни амалий қўллаб-қувватлаш, уларнинг инновацион ғоялари ва бизнес лойиҳаларини рўёбга чиқариш юзасидан масъул ташкилотларга тегишли топшириқлар берилди.
Шунингдек, учрашувда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларни тадбиркорликка кенг жалб этиш, имтиёзли кредит дастурларидан самарали фойдаланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Якунда ёшлар билан бундай очиқ ва манзилли мулоқотларни тизимли равишда давом эттириш таъкидланди.








