Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш
2026-05-21 10:50:00 / Янгиликлар

Мулоқот давомида бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, тинч ва тотув оилалар тажрибасини оммалаштириш ҳамда ёш оилаларни ажримлардан асраш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканлиги алоҳида таъкидланди.
Тадбир доирасида “Оила ва хотин-қизлар маскани”даги махсус ўқув курсларини муваффақиятли тамомлаган жуфтликларга сертификатлар топширилди. Ушбу курсларда ёшларга оилавий муносабатлар психологияси, рўзғор юритиш сирлари, соғлом турмуш тарзи ва ҳуқуқий билимлар бўйича сабоқ берилган бўлиб, бу уларнинг келгусида мустаҳкам пойдеворга эга бўлишларига хизмат қилади.
Шунингдек, маҳаллаларда тинчлик-тотувликни сақлаш, фарзандларни баркамол этиб тарбиялаш ва атрофдагиларга намуна бўлишда алоҳида ажралиб турган юртдошларимизга “Ибратли оила” кўкрак нишонлари равишда топширилди.
Республика Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари совриндорларни қутлар экан, бундай ибратли хонадонлар маҳаллаларда ёшлар учун катта ҳаётий мактаб эканлигини қайд этди.





