Ободонлаштириш ишлари давом этмоқда
2026-05-16 10:50:00 / Янгиликлар
Муборак Қурбон ҳайити айёми арафасида Бухоро шаҳридаги 41 та қабристон ҳудудида кенг кўламли ободонлаштириш ва санитария-тозалаш ишлари олиб борилмоқда.

Хусусан, қабристонлар ҳудудини тартибга келтириш, йўлакларни бетонлаштириш, бегона ўт ва чиқиндиларни бартараф этиш, дарахтларга шакл бериш ҳамда суғориш тизимларини яхшилаш ишлари ташкил этилди.
Шунингдек, зиёратчилар учун қулай ва озода муҳит яратиш мақсадида ҳудудларда ҳашар тадбирлари ўтказилиб, масъул ташкилотлар томонидан манзилли ишлар амалга оширилмоқда.
Мазкур эзгу саъй-ҳаракатлар халқимизнинг қадрият ва анъаналарига ҳурмат кўрсатиш, муқаддас қадамжоларни муносиб сақлаш ҳамда Қурбон ҳайитини обод ва файзли муҳитда кутиб олишга хизмат қилмоқда.









