Муносиблар тақдирланди
2026-05-18 10:30:00 / Янгиликлар

Тадбир давомида Бухоро шаҳар ҳокими Қурбон Турсунов томонидан фестивал доирасида маҳаллий ва хорижий ҳунармандлар ўртасида ўтказилган кўрик-танловнинг учинчи ўрин эгаларини тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди.
Ғолиблар “Энг яхши заргарлик ташкилоти”, “Энг яхши зардўзлик ташкилоти”, “Энг яхши зардўз”, “Энг яхши заргар”, “Энг яхши зардўзлик мактаби устаси”, “Энг яхши заргарлик мактаби устаси”, “Зардўзлик бўйича қадимий сулола давомчиси”, “Заргарлик бўйича қадимий сулола давомчиси”, “Қадимий анъаналарни қайта тиклаган зардўз”, “Қадимий анъаналарни қайта тиклаган заргар”, “Энг ёш маҳоратли зардўз” ҳамда “Энг ёш маҳоратли заргар” каби номинациялар бўйича диплом, эсдалик совғалари ва фестивалнинг махсус мукофотлари билан тақдирландилар.
Мазкур фестивал миллий зардўзлик ва заргарлик санъатининг бой тарихий меросини кенг тарғиб қилиш, ҳунармандлар ўртасида ўзаро тажриба алмашиш ҳамда ёш авлод қалбида миллий қадриятларга ҳурмат туйғусини мустаҳкамлашга хизмат қилди.









