Юксак маррага эришган ёшлар — Янги Ўзбекистон фахри
2026-05-09 18:30:00 / Янгиликлар
Бухоро шаҳридаги 17-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Асадбек Худашкуров ўзининг улкан муваффақияти билан мактаби фахрига айланди. У 189 балл натижа қайд этиб, муддатидан олдин Ўзбекистондаги энг нуфузли олий таълим муассасаларидан бирига давлат гранти асосида талаба бўлиш бахтига эришди.

Асадбекнинг бу ютуғи ортида тинимсиз меҳнат, кучли интилиш ва билимга бўлган чексиз қизиқиш мужассам. Айниқса, 5 та фан бўйича халқаро ва миллий сертификатларни қўлга киритгани унинг билим даражаси юқори эканини яна бир бор намоён этди.
Биз Асадбек Худашкуровни унинг ота-онаси ва устозларини ушбу улкан ютуқ билан муборакбод этамиз. Келгусида ҳам Асадбекга янада катта зафарлар, илм йўлида улкан муваффақиятлар тилаймиз.
