Соғлом ҳаёт учун 5 минг қадам
2026-05-07 08:25:00 / Янгиликлар
Бухоро шаҳридаги Кўҳна ва боқий Бухоро мажмуаси ҳудудида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, аҳоли ўртасида жисмоний фаолликни ошириш мақсадида маҳалла еттилиги вакиллари иштирокида “Соғлом ҳаёт учун 5 минг қадам” шиори остида пиёда юриш марафони ташкил этилди.

Мазкур тадбирда маҳалла фаоллари, нуронийлар, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари фаол қатнашиб, соғлом турмуш тарзининг аҳамияти ҳақида фикр алмашдилар. Марафон давомида иштирокчилар кўтаринки кайфиятда белгиланган масофани босиб ўтдилар.
Шунингдек, тадбир аввалида эрталабги бадантарбия машқлари ўтказилиб, иштирокчиларга соғлом ҳаёт кечириш, мунтазам спорт билан шуғулланиш ва жисмоний фаолликни ошириш бўйича тавсиялар берилди.
Бундай тадбирлар аҳолининг саломатлигини мустаҳкамлаш, спортга бўлган қизиқишни ошириш ҳамда маҳаллаларда соғлом муҳитни шакллантиришга хизмат қилмоқда.









