Самарали ижро интизоми — ислоҳотлар натижадорлигининг муҳим кафолати
2026-04-29 21:25:00 / Янгиликлар
Ҳафтанинг ҳар душанба кунлари Бухоро шаҳар ҳокими раҳбарлигида, ҳафтанинг жума кунлари ҳокимнинг биринчи ўринбосари ҳузурида ижро интизоми ҳолати танқидий муҳокама қилиб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти, Президент Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари ва топшириқлари ижроси кунбай, соатбай қатʻий назорат қилинмоқда.
“Ijro.gov.uz” ижро интизоми идоралараро электрон тизими киритилган қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлари Адлия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳамда Ҳисоб палатаси томонидан экспертизадан ўтказилганидан сўнг назоратдан ечилиши белгиланганлигини инобатга олган ҳолда, шаҳар ҳокимлиги аппаратида ушбу топшириқлар белгиланган муддатларда ва пухта бажаралишини таъминлаш мақсадида олдиндан огоҳлантириш тизими йўлга қўйилган.
Ҳокимлик аппаратида қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқлари ижроси ҳақидаги маълумотларни ижро муддати якунланишини кутмасдан электрон дастурга олдиндан киритиб бориш масаласига алоҳида эътибор берилмоқда.
Бухоро шаҳар ҳокимлиги аппаратида май ойидаги Президент ҳужжатлари назорат режаси, топшириқлар ва мурожаатларни кўриб чиқишда белгиланган муддатларни бузиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида барча ҳоким ўринбосарлари, бўлимлар ва масʻул ходимлар томонидан ҳамкорликда ишлар ташкил этилиб, ҳар бирига эслатма тақдим этилди. (илова этилади)
Жорий йилнинг май ойи якунига қадар “edo.ijro.uz” тизимида жами 415 та ҳужжат ва топшириқлар шундан, 91 та Президент ҳужжатлари назорат режаси, 243 та кирувчи ҳужжат ва топшириқлар ҳамда 81 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларининг ижроси муддати келади.
- “edo.ijro.uz” электрон ҳужжат айланиш тизимидаги май ойида муддати келадиган ҳужжатлар ва топшириқларнинг камида 60 фоизини - 18 майга қадар, камида 90 фоизини – 20-майга қадар ҳамда 100 фоизини – 25-майга қадар тўлиқ бажарилиши юзасидан тизимли назорат ўрнатиш белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 10-февралдаги “Қонунчилик ҳужжатлари ижросини самарали ташкил этишда давлат бошқаруви органлари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарларининг шахсий жавобгарлигини кучайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-6166-сонли Фармони билан қонунчилик ҳужжатлари ва топшириқларнинг ижро ҳолатини тўлиқ бажармаган, кечиктириб бажарган ёки умуман ижросини таъминланмаган раҳбар ва ходимларга нисбатан интизомий жавобгарлик масалаларини кўриб чиқиш ҳамда Президентнинг 2025-йил 7-августдаги ПФ–129-сон Фармонига мувофиқ Маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимлари фаолиятининг самарадорлигини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (КПИ) асосида баҳолашнинг намунавий тартибига асосан рағбатлантириш ишлари ижро интизоми ҳолатига боғлиқлиги белгилаб берилган. Бу борада шаҳар ҳокимининг 2026-йил 24-мартдаги 78-2-42-Қ/26-сонли қарори тасдиқланиб барча ходимлар таништирилган.
Бундан ташқари Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги ЎРҚ-788-сонли қонуни билан давлат фуқаролик хизматчисининг мажбуриятлари яъни Давлат фуқаролик хизматчиси: Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, қонунлари ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига риоя этиши лозимлиги аниқ кўрсатилган.
Юқоридагиларни келиб чиқиб, Бухоро шаҳар ҳокимлиги бошқарув аппаратида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукумат ҳужжатлари назорат режаси, топшириқлар ва мурожаатларни кўриб чиқишда белгиланган муддатларни бузиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида 2026-йил май ойида муддати келадиган ҳужжатларни ижросини белгиланган муддатларда ва сифатли таъминлаш бўйича барча зарурий чоралар кўрилмоқда.
И.Сувонов
Бухоро шаҳар ҳокимлиги аппарати ижро интизоми назорати бўйича бош мутахассиси
