Ягона халқ, ягона Ватан, ягона мақсад!
2026-04-22 13:25:00 / Янгиликлар
Бухоро шаҳар "Р. Хамроев" маҳалласи аҳолиси иштирокида "Шукроналик ва тинчлик олий неъмат" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

8-сон умумтаълим мактабида ўрказилган тадбирда "Нуроний" жамғармаси шаҳар бўлими, Республика Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси, Ўзбекистон Маҳаллалар уюшмаси шаҳар бўлими, маданият бўлими, маҳалла еттилиги ва нуронийлари иштирок этди.
Аҳоли билан мулоқотда Президент Ш.Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар, Янги Ўзбекистонни қурилишида нуроний ва ёшларнинг ўрни, шукроналик билан яшаш, аҳоли ва ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш борасида суҳбатлар ўтказилди.





