Кўкалдош маҳалласида Фландер зотли қуёнлар етиштирилмоқда
2026-04-18 09:30:00 / Янгиликлар

Маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаролар — Даврон Холмуродов ва Жасур Холмуродовлар томонидан давлат томонидан ажратилган 10 млн сўмдан 20 млн сўмгача бўлган кредит маблағлари ҳисобига хонадонида қуёнчилик фаолияти йўлга қўйди. Ташаббус орқали улар аввал ишсиз бўлган бўлса энди яхшигина дароматга эга бўлишмоқда.
Ҳозирги кунда тадбиркорлар томонидан асосан Фландер зотли қуёнлар парвариш қилинмоқда. Ушбу зот оддий қуёнларга нисбатан вазни жиҳатидан устун бўлиб, 10–15 килограммгача етиши билан ажралиб туради. Айни пайтда хўжаликда 20 бош қуён мавжуд бўлиб, фаолият яқинда йўлга қўйилганига қарамай, келгусида барқарор даромад олиш имконияти мавжуд. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, ойига 5–6 млн сўм миқдорида соф фойда олиш режалаштирилган.
Шунингдек, Фландер зотли қуёнларнинг бозордаги қиймати юқори бўлиб, бир бош қуён 4 млн сўмгача сотилиши мумкин. Бу эса мазкур фаолиятнинг иқтисодий самарадорлигини янада оширади. Қуёнчиликнинг тез кўпаювчанлиги ҳам тадбиркорликни қисқа муддатда кенгайтириш имконини беради.
Юқоридаги амалий мисол маҳаллада тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда оилавий даромадларни ошириш борасида олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини яққол намоён этади. Давлат томонидан ажратилган молиявий кўмак ва яратилган имкониятлар фуқароларнинг ўз ташаббусларини рўёбга чиқаришида муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.




