Таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда
2026-04-17 08:35:00 / Янгиликлар
Пиридастгир кўчаси бўйлаб ўтувчи диаметри 700 мм ли марказий ичимлик суви қувурида юзага келган носозликни бартараф этиш мақсадида Фавқулодда вазиятлар ҳамда "Бухоро сув таъминот" АЖ Бухоро шаҳар филиали ва бошқа ташкилотлар мутахассислари томонидан тезкор равишда авария-тиклаш ишлари олиб борилмоқда.

Аҳолини сифатли ва узлуксиз ичимлик суви билан таъминлашни тиклаш учун зарур техника ва ишчи кучлари жалб этилган бўлиб, носозликни қисқа муддатларда бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
Вақтинчалик ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз ҳамда ишлар якунлангач, сув таъминоти босқичма-босқич тикланишини маълум қиламиз.




