Бухоро шаҳар ҳокимининг навбатдаги сайёр қабули бўлиб ўтди
2026-04-17 09:25:00 / Янгиликлар
Ушбу учрашув аҳолининг муаммоларини жойида ўрганиш, уларни тезкор ва самарали ҳал этиш йўлида муҳим қадам бўлди.

Сайёр қабул давомида фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган масалалар билан бевосита шаҳар ҳокими Қурбон Турсуновга мурожаат қилиш имконига эга бўлишди. Уй-жой, инфратузилма, бандлик, ижтимоий ёрдам каби долзарб масалалар кўтарилиб, уларнинг ечими юзасидан масъул ташкилотларга аниқ топшириқлар берилди.
Энг муҳими, ҳар бир мурожаат эътибордан четда қолмади. Ҳоким томонидан фуқароларнинг фикр ва таклифлари диққат билан тингланиб, уларни ижобий ҳал этиш бўйича амалий чоралар белгиланди. Бу эса давлат идоралари ва аҳоли ўртасидаги очиқлик ва ишончни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.








