Дилкушо кўчаси янги қиёфага киради
2026-04-15 17:15:00 / Янгиликлар

Ушбу жараёнларни жойида ўрганиш мақсадида Бухоро шаҳар ҳокими Қурбон Турсунов тегишли масъуллар ҳамроҳлигида Дилкушо кўчасида бўлиб, назорат тартибида ўрганиш олиб борди. Ўрганиш давомида мавжуд ҳолат таҳлил қилиниб, йўл қопламасининг эскирганлиги, айрим ҳудудларда нотекисликлар ва инфратузилмадаги камчиликлар аниқланди. Шунингдек, масъул ташкилотлар вакилларига лойиҳа-смета ҳужжатларини сифатли тайёрлаш, қурилиш-монтаж ишларини белгиланган муддатларда ва замонавий стандартлар асосида амалга ошириш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.
Таъкидлаб ўтилганидек, мазкур йўлни реконструкция қилиш нафақат учта маҳалла ўртасидаги транспорт қатновини енгиллаштиради, балки ҳудуд аҳолисининг турмуш даражасини ошириш, логистика имкониятларини кенгайтириш ва шаҳар қиёфасини яхшилаб, инфратузилмани янада ривожлантиришга хизмат қилади.









