Футбол: ДХХ кубоги мусобақасига старт берилди
2026-04-13 16:50:00 / Янгиликлар

Мусобақанинг илк учрашуви “М.Таробий” ва “Фошун” маҳаллалари ёшлари ўртасида бўлиб ўтди. Қизиқарли ва муросасиз кечган ўйинда томонлар 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этишди.
Мазкур беллашувни Бухоро шаҳар ҳокими Қурбон Турсунов бевосита стадиондан кузатиб борди.
Турнир ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш, спортга бўлган қизиқишни янада ошириш ҳамда маҳаллалар ўртасида дўстона муҳитни мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шунингдек, мусобақа орқали иқтидорли ёш футболчиларни кашф этиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва келажакда юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган спортчилар сафини кенгайтириш мақсад қилинган.
Бухоро ёшлари яна бир бор ўзларининг фаоллиги, жипслиги ва спортга бўлган юксак иштиёқини намоён этмоқда. Ушбу мусобақа юқори савияда, ҳалол рақобат ва чинакам спорт руҳи остида ўтади.









