ДХХ кубоги: Бухоро шаҳар босқичига қуръа ташланди
2026-04-06 17:30:00 / Янгиликлар

Тадбирда шаҳар ҳокими Қурбон Турсунов, вилоят ҳокимининг ўринбосари Бахтиёр Адилов, спорт бошқармаси, ёшлар ишлари агентлиги ҳамда масъул ташкилот ходимлари ва маҳаллалар ёшлари иштирок этди.
Дастлаб шаҳар ҳокими Қурбон Турсунов сўзга чиқиб, барчани бошланаётган мусобақа билан табриклаб, ёшларга омад тилади.
Қуръага кўра Бухоро шаҳридаги маҳаллалар дастлаб гуруҳларга бўлинган ҳолда ҳудуд босқичида иштирок этишади. Ғолиб жамоалар шаҳар босқичида кураш олиб боради.
Маълумот учун, мусобақа уч босқичда 1 – босқич туман-шаҳар саралаш мусобақалари апрел-май ойларида, 2 – босқич Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар бўйича саралаш мусобақалари июн-июл ойларида, 3 – босқич. Республика бўйича финал мусобақалари: август ойида бўлиб ўтади. 16 ёшдан – 30 ёшгача бўлган ўғил болалар футбол ва мини-футбол, қизлар эса мини-футбол бўйича ДХХ кубогида иштирок этишлари мумкин.









