Давлат харидлари соҳасида тадбиркорлар учун янги имкониятлар муҳокама қилинди
2026-04-03 13:30:00 / Янгиликлар

Семинарда вилоят ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш масалалари бўйича ёрдамчиси Ҳ.Ғойиров, Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржаси АЖ Бухоро филиали раҳбари, “Узтест” ДМ Бухоро филиали раҳбари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларикорхона ва ташкилотлар ҳисобчилари ҳамда тадбиркорлик субектлари вакиллари иштирок этдилар.
Мутахассислар давлат харидлари тизимидаги савдо платформалари, уларнинг афзалликлари, маҳсулотларни стандартлаштириш ва сертификатлаш жараёнларида берилаётган амалий ёрдам ҳамда эркин иқтисодий зоналардаги қулайликлар ҳақида батафсил тушунтиришлар бердилар. Семинар якунида очиқ мулоқот ўтказилиб, иштирокчиларнинг саволларига батафсил жавоблар берилди.
Мазкур тадбир Бухоро шаҳрида тадбиркорларининг давлат харидлари тизимидаги фаоллигини ошириш, рақобатбардошлигини кучайтириш ва ҳудуд иқтисодий ривожланишига ҳисса қўшишда муҳим аҳамият касб этди.









