"Отбозор" маҳалласидаги 24-ДМТТ қайта таъмирланди
2026-04-02 18:05:00 / Янгиликлар

Таъмирдан сўнг боғча қуввати аввалги 90 ўриндан 120 ўринга кўтарилди. Ҳозирда боғчада 112 нафар бола таълим олиб, уларга 30 нафар педагог меҳнат қилиб, энг юқори стандартда таълим ва тарбия бермоқда.
Очилиш маросимида Бухоро шаҳар ҳокими Қурбон Турсунов, маҳалла аҳолиси ҳамда боғча ходимлари иштирок этишди. Янги боғча билан барчани самимий табриклади. Шундан, сўнг рамзий лента кесилиб, меҳмонлар яратилган шароитлар билан танишдилар.
Бу лойиҳа маҳалла ва болалар учун янги имкониятлар эшигини очди, уларнинг таълим ва ижтимоий фаолияти учун қулай муҳит яратилди.
Маълумот ўрнида Бухоро шаҳрида 135 та мактабгача таълим муассасалари, хусусан, 77 та давлат, 15 та хусусий, 12 та ДХШ, 31 та оилавий боғчалар мавжуд. 3-7 ёшли болалар сони 21 968 нафар. Қамров даражаси 105 фоизни ташкил қилади.









